Archive for Aprel 14th, 2018

                                              Бир куни телевизорда бир қиз (баъзилар шу ўринда «зулфиячи» сифатини ишлатишни яхши кўради, аммо менга бундай умумлаштириш ёқмайди, шунинг учун яна таъкид билан айтаман: у мен учун – бир қиз) бугунги кундаги турли ижтимоий тармоқлар, мессенжерларнинг зарарлари ҳақида гапирар экан, бир қизиқ фикр айтди. Қайсидир иштирокчи телеграм орқали Лондонда ўқиётган дўсти билан гаплашиш осон бўлаётгани, керак бўлганда, видеоқўнғироқ ҳам қилиб, уни кўриб турган ҳолда (зўр-а, бир пайтлар фантастик фильмларда бўларди, қарияпмиз) суҳбатлашишнинг имкони борлигини айтганди. У қиз:

– Нега, ундан кўра, ота-оналаримиздек мактуб орқали гаплашиш яхши-ку?

– Қанақасига? Интернетда тезлик бор, маълум сонияда фикрим етиб боради. Мактубни қанча кутиш керак?

– Аммо мактубнинг ўзгача завқи бор, уни қўлингизга оласиз, ҳидлайсиз.. фалон пистон… (уёғи эсимда йўқ).

Хуллас, олий маълумотли ўша қиз 21-асрда туриб, шу фикрларни айтаётганди. Ҳа, мактубни фақат конверт ичида бўлади, деб ўйлайдиганлар, китоб, газета, умуман маърифат фақат қоғозда бўлади, деб ишонадиганлар ҳали ҳам бор. Ёш авлод ичида ҳам.

Read more… …